date

Евро-2016нинг кашфиётчи терма жамоалари

Евро-2016нинг кашфиётчи терма жамоалари

Якунланган Европа чемпионати жуда қизғин равишда якунига етди. Мазкур мусобақада бир қатор терма жамоалар сенсация кўрсатиб, турнир қаҳрамонларига айланди. Қуйида эътиборингизга мана шундай жамоалар хусусида сўз юритамиз.

Венгрия


Биласизми, мазкур Венгрия терма жамоаси Европа Чемпионатига чиққанида кўпчилик уларни тасодифан йўлламага эга бўлди деганди. Венгрлар Евро-2016да ҳам фантастик ўйин кўрсата олди. Гуруҳдан эсон-омон чиқди. Тўғри, “плей-офф” эса омадсизликга дуч келди. Барибир гуруҳда Португалия, Австрия, Исландия квартетида омади юришиб, чиқишди. Бельгия билан бўлган “плей-офф”да эса Венгрия 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйиб, мусобақани тарк этди. Эътиборлиси, мамлакат ҳалқи уларни чемпионлардек кутиб олди. Катта миқдорда бонус пуллари улашди.

Исландия

Вулқон ва кўллардан иборат бўлган Исландияни омадини жуда юришди. Кичик мамлакат Евро-2016нинг “ўлим” гуруҳига дуч келганди. Лекин улар матонатли футбол кўрсатиши билан мақсадига эришди. Португалия билан кечган ўйинда исландлар ҳеч нимадан қўрқмасдан, дуранг натижа кўрсатишди. Англия билан “плей-офф”да жуда яхши ва тартибли ўйнади. Номдор рақибини тор-мор келтириб, келаси босқичга чиқишни уддасидан чиқди. Исландия мусобақадаги юриши тўхтатган тақдирида ҳам, мамлакат раҳбарлари томонидан жуда катта миқдорда маблағ ажратишлари кутилмоқда.

Хорватия

Матонатли терма жамоа бўлган Хорватия ҳам мусобақада жуда яхши юришни амалга оширди. Шахматчилар номи билан танилган Хорватия худди мазкур спорт туридаги каби эҳтиёткорлик билан юришларни амалга оширишлари оқибатида гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни уддасидан чиқди. Гуруҳда “енгилмас армада” номи билан танилган Испанияни тор-мор келтирди. Хорватия термаси сардори Дарио Срнанинг отаси вафот этганига қарамай, футболчи жуда матонатли ҳаракатлари билан мусобақа тўп сурди. Португалияга қарши “плей-офф”даги баҳсда пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Бутун футболчилар майдон узра кўз ёшларини тўкишди. Шунга қарамай, дунё футболи ихлосмандлари Хорватиянинг матонатига тан берди.

Уэльс

Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэльс термаси ҳам мусобақанинг фаворитига айланди. Дастлаб бу терма жамоани узоққа бора олишини ҳеч ким таассавур қилмганди. Лекин Уэльс шу даражада ўйин кўрсатдики, гуруҳдан чиқди. “Плей-офф”да ҳам ишончли ўйин намоён қилди. Бир сўз билан айтганда, уэльсликлар Евро-2016нинг ҳақиқий кашфиётчи терма жамоасига айлана олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро-2016нинг кашфиётчи терма жамоалари
-->