date
views 249

Хорватия Кубогида “Гробничан” клуби рақиб дарвозасига 29 та гол урди

Футбол бўйича Хорватия Кубоги 1/32 финал босқичида “Гробничан” жамоаси 29 август, сешанба куни “Папук” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув “Гробничан”нинг 29:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйинда бир нечта миллий рекордлар қайд этилди.

  • Энг кўп гол урилган ўйинга айланди — бунга қадар Хорватия Кубоги баҳсларида “Гай Maче” ва “Лика 95” (20:2) ўйини етакчилик қилаётган эди.
  • Бир футболчи томонидан энг кўп гол урилган ўйин — 2013 йилда “Риэка” сафида Андрей Крамарич Кубок баҳсларида бир ўйинда 8 та гол урганди. “Гробничан” сафида эса Дражен Пилчич 10 та голга муаллифлик қилди.

Ижтимоий тармоқларда мухлислар “Манчестер Сити” 33 ёшли Пилчични олиши лозимлиги ҳақида ҳазиллар қилмоқда (Ҳоланд бир ўйинда 9 та гол урганди).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хорватия Кубогида “Гробничан” клуби рақиб дарвозасига 29 та гол урди