date
views 377

Ўзбекистон терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинларида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди.

Сречко Катанец таркибга 23 нафар футболчини жалб қилган.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Ботирали Эргашев (“ОКМК”), Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитoв, Шаҳзод Азмиддинов (барчаси “Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Рубин”), Ҳусниддин Алиқулов (“Ризеспор”), Умарбек Эшмуродов, Шерзод Насруллаев (иккаласи ҳам “Насаф”), Абдулла Абдуллаев (“ОКМК”)

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев (иккаласи ҳам “Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Фотиҳ Карагюмрюк”), Остон Ўрунов, Жамшид Искандаров (иккаласи ҳам “Навбаҳор”), Жалолиддин Машарипов (клубсиз), Азиз Ғаниев (“Шабоб ал-Аҳли”), Акмал Мозговой (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Кальяри”), Жасур Яхшибоев (“Навбаҳор”), Бобур Абдухолиқов (“Ордабаси”).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни АҚШ терма жамоасига қарши, 13 сентябрь куни эса Мексика термаларига қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилди