Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Оксана Чусовитина аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Оксана Чусовитина ўзининг севимли дастурида 13.067 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда туркиялик Бенгиси Йилдиз ва Черен Бинерга насиб этди.
Совриндорлар рўйхати:
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.067;
Бенгиси Йилдиз (Туркия) – 12.950;
Черен Бинер (Туркия) – 12.950.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар