date
views 193

"Ливерпуль" Салаҳни 170 миллион еврога сотмади!

"Ливерпуль" Салаҳни 170 миллион еврога сотмади!

"Ливерпуль" раҳбарияти Саудия Арабистонидан фойдали таклифга қарамай, ҳужумчи Муҳаммад Салаҳ билан хайрлашмоқчи эмас.

Инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, мисрлик юлдузга асосий даъвогар ҳисобланган “Ал-Иттиҳод” мерсисайдликларга 170 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, бу таклиф "қизиллар" томонидан рад этилди. Шу тариқа Салаҳ жорий мавсумда “Ливерпуль”да қолади.

31 ёшли ҳужумчи 2017 йилдан бери мерсисайдликлар сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" Салаҳни 170 миллион еврога сотмади!