date
views 239

Икки карра Европа чемпиони бўлган мураббий ҳамкорлик масаласида Ўзбекистонга ташриф буюради

Икки карра Европа чемпиони бўлган мураббий ҳамкорлик масаласида Ўзбекистонга ташриф буюради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси юртимизда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоани муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Жаҳонда юксак мавқега эга мутахассис Хосе Венансио Лопес яқин кунларда мамлакатимизга ташриф буюриб, ЎФА раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказади.

Маълумот учун, Венансио икки бор Испания терма жамоасини Европа чемпионига айлантирган. Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Клублар ўртасида Европа чемпиони. Испания чемпиони, 3 карра кубок эгаси, 3 бор суперкубок эгаси. Шунингдек, 5 бор дунёнинг яхши мураббийи деб топилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икки карра Европа чемпиони бўлган мураббий ҳамкорлик масаласида Ўзбекистонга ташриф буюради