Ўзбекистон U-17 устози: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

2 дақиқа ўқиш199
Ўзбекистон U-17 устози: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

Кеча жорий мавсум Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания, Мали, Канада билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқди.

- Жаҳон чемпионати қуръа натижаларини қандай қабул қилдингиз? Рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Бу Жаҳон чемпионати эканлигини ҳисобга олсак, рақиблар ҳам кучли бўлиши аниқ эди. Биз учинчи саватдан жой олгандик. Умумий олганда "ўлим" ёки жуда ҳам кучсиз гуруҳдан ўрин эгаллаганимиз йўқ. Бу гуруҳда яққол аутсайдер жамоа кўринмаяпти. Жамоалар бир-бирига тенг, деб ўйлайман. Тўғри Испания номи жарангли эшитилиши мумкин. Ҳар битта ўйин жуда ҳам муҳим ва қадрли очколарни беради. Қуръадан олдин ички ҳиссиётларни жамлаган ҳолда гуруҳларни тахмин қилгандим. Испания ва Канадада адашмадим. Биргина  терма жамоада ўзгариш бўлди. Кутилганидан катта фарқ қиладиган жамоалар рўбарў келмади.

- Рақибларимиз Испания, Мали ва Канада. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Кичик мундиалда терма жамоамиз қандай мақсад билан иштирок этади?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз яхши. Мен футболчиларимга ва мураббийлар штабимга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Айтишим мумкин, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси билан аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз.

- Олдинда кўп вақт қолгани йўқ. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги режалари аниқ бўлдими?

- Режаларимиз аниқ. Октябрь ойининг илк 15 кунлигида Тошкентда йиғилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз. Шу ойнинг иккинчи 15 кунлигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирганмиз. Рақиблар билан оғзаки келишиб олинган. Бундан кейин энг муҳим паллада Индонезияга боришдан олдин бу мамлакатга иқлими яқин бўлган жойда Жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Улар билан ҳам оғзаки гаплашиб олинган. Расман шартнома имзолангандан кейин бу ҳақида билиб олишингиз мумкин. Гуруҳимизга тушмаган биринчи саватдаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга чиқамиз. Бу ноябрь ойи бошларига тўғри келади. Бу йиғинлардан сўнг Индонезияга йўл оламиз.

- Индонезияга борадиган таркибда Таиланддаги Осиё чемпионатига нисбатан янгиликлар кўрамизми?

- Осиё чемпионатига 23 нафар футболчи жалб қилинган бўлса, Жаҳон чемпионатида бироз қисқаради 21тага тушади. Шундан 3 нафари дарвозабон ҳисобланади. Катта ўзгариш қилмаймиз. Чунки бу жамоани шакллантиришда кўп вақт сарф қилганмиз. Осиё чемпионатидан сўнг 3-4 нафар янги номларни таклиф қилдик. Айримлари ўзини яхши томонларини кўрсатди. Соғлом рақобат яхши барибир. Олдимизда вақт бор. Терма жамоада барчага эшиклар очиқ. Кўп ўзгариш бўлмаса ҳам айрим янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

 Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?