ЦСКА ҳамда "Крилья Советов" ўртасидаги РПЛнинг 8-тур учрашувидан (2:2) сўнг мезбон жамоа устози Владимир Федотов баҳсда ўзини кўрсатган Аббос Файзуллаев ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Аббос Файзуллаев захирадан майдонга тушиб, ўйинга жиддий таъсир кўрсатди. У ҳақида фикр билдира оласизми?
- Аббос биз билан етарлича вақт давомида машғулот ўтказяпти. Кейин терма жамоага бориб, 3та ўйин ўтказди ва уларда муҳим ролда бўлди. Унинг терма жамоадаги ва "Сочи"га қарши Кубок баҳсидаги ўйинларини таҳлил қилиб, Аббос майдонга тушиши борасида қарор қабул қилдим. Бошқаларга тўхталадиган бўлсак - уларнинг баъзилари узоқ вақт қўл остимда бўлишмади. Мендес эндигина етиб келди. Майдонга тушганлар жамоа тасарруфида ва ўйинга тайёрлар эди. Захирадагилар бўйича ҳам режаларим бор эди, иккинчи бўлимда уларни ишга солишга тўғри келди. Ўйин бундай бўлишини ҳеч қачон ўйламайсан.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!