Бугун учта клубимиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги юришини бошлайди.
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олиши режалаштирилган.
Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини меҳмон қилади. Бу беллашув ҳам 21:00да старт олади.
Яна бир баҳс "Қирол Фаҳд" стадионида ўтказилади. Унда "Ал-Ҳилол" ва "Навбаҳор" жамоалари куч синашади. Ушбу ўйин 23:00да бошланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг