Coca Cola Суперлигаси 21-тури доирасидаги ОКМК - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.
"Мухлислар учун қизиқ ўйин. Бироқ, жиддий жамоа ҳар ўйинда иккита ёки учта гол ўтказиб юборишни шундоқ қабул қила олмайди. Бошида яхши ҳимояланаётгандик, аммо ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига голлар қабул қилиб олдик. Мағлуб бўлсак, бутун жамоа мағлуб бўлади, бир ўйинчи эмас. Биринчи бўлимда албатта биз кўпроғини кутгандик. Рақибда бир неча вазиятлар бўлди. Улар бизга катта муаммо туғдиришди.
Шундан кейин бироз концентрацияни йўқотдик. Пенальти берилди, бир киши кўп эдик. Ғалаба қозонишга имкониятимиз етарли эди. Бироқ, футбол 90 дақиқадан кўпроқ ўйналади. Охирги дақиқаларда эса айтганимдек, концентрация етишмади. Нима ҳам дейман, ўйинимиздан қониқмадим.
Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Ишлашда давом этамиз. 21 октябрь куни кейинги ўйинимиз. Мағлуб бўлиш оғир, аммо олдинги ҳаракат қилиш керак. 5 та ўйин қолди, 15 очко тўплаш имконияти бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз", - дейди Иван Бошкович.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг