17:07 / 14.10.2023
122

Исраэль Адесанья узоқ муддатли танаффус олмоқчи

Исраэль Адесанья узоқ муддатли танаффус олмоқчи

Собиқ UFC чемпиони Исраэл Адесанья (24-3) фаолиятида узоқ муддатли танаффус қилишни режалаштираётганини айтди.

Мен ҳеч қандай баҳона изламайман. Ўша кеча Стрикленд ғалаба қозонди, чунки у энг яхши жангчи эди. У ўз ишини яхши бажарди ва шунингдек орқасида яхши жамоа ҳам бор эди. Мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман. Мен унга камарни бердим, лекин энди менга ўзимни парвариш қилиш учун вақт керак ва мен узоқ вақт жанг қилмасликни режалаштиряпман.

Мен, албатта, нафақага чиқмайман, мен ўзимни нималарга қодир эканлигимни биламан. Мен яна хоҳлаган натижаларимга эришиш учун ҳаёт тарзимда ўзгаришлар қилишим керак деб ҳисоблайман. Мен тикланишни давом этяпман, бироқ сиз мени узоқ вақт жангда кўрмайсиз”, - деди Адесанья Тhe Rock You Tube каналига берган интервюсида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исраэль Адесанья узоқ муддатли танаффус олмоқчи