Ўртоқлик ўйини. Германия АҚШни ишончли тарзда мағлубиятга учратди (видео)

Ўртоқлик ўйини. Германия АҚШни ишончли тарзда мағлубиятга учратди (видео)

Футбол бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида доирасида Германия терма жамоаси 14 октябрь, шанба куни АҚШга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Кристиан Пулишич ҳисобни очди. Орадан бир оз вақт ўтиб, Илкай Гундўған ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда ҳам немислар яна иккита гол урди. Дастлаб, 58-дақиқада Фюллькруг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 61-дақиқада Жамал Мусиала немисларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа Германия Юлиан Нагелссман қўл остида дастлабки ғалабасини қайд этди.


Ўртоқлик ўйини

АҚШ — Германия 1:3

Голлар: 1:0 — 27 Пулишич, 1:1 — 39 Гундўған, 1:2 — 58 Фюллькруг, 1:3 — 61 Мусиала.

АҚШ: Тернер, Скалли, Рим, Ричардс (Картер-Викерс, 65), Дест, Маккенни (Жонни, 74), Рейна (Де Ла Торре, 46), Муса, Пулишич (Паредес, 75), Веа (Ааронсон, 65), Балогун (Пепи, 66).

Германия: тер Стеген, Та, Ҳуммелс (Зюле, 62), Рудигер, Гозенс, Гросс (Горетцка, 71), Гундўған, Вирц (Ҳаверц, 62), Сане (Брандт, 71), Мусиала (Фьюрих, 81), Фюллькруг (Мюллер, 81).

Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (43), Муса (56).

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар