date
views 7 043

​Момани: «Реал» ва «Барса», Манчестер «худоси», Погба

​Момани: «Реал» ва «Барса», Манчестер «худоси», Погба

Момани чизган карикатуралар эьлон қилинди. Марҳамат кўринг ва завқланинг.

1. Яп Стам

Якоб "Яп" Стам — собиқ голланд мураббийи ва футболчиси. Умар Момани унинг учун яхши портрет чизди.

2. Пицца емайсизлар!

"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларга кийиниш хонасида ва майдондан ташқарида рафиқалари (ёки севган қизлари) билан овқатланишни тақиқлаб қўйди. Бу билан у янги қоидаларга асос солди. Энди "шаҳарликлар" Гвардиола рецепти бўйича стадионда тамадди қилишади.

3. Сумочи мураббийлар

Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлар — Сэм Эллердайс ва Стив Брюс мазкур мансаб учун ўзаро кураш олиб боришмоқда. "Сандерленд" клубининг товон пули билан боғлиқ муаммоси туфайли кеча Эллердайс бош мураббий сифатида эълон қилинмади. Бу иш бугунга қолди.

4. Кел, футболка алмашамиз!

Испания грандлари "Барселона" ва "Реал" жамоалари янги мавсум учун уй ва меҳмондаги ўйинларда киядиган либосларини намойиш этишди.

5. Манчестер "худоси"

Афсонавий футболчи Эрик Кантона "МЮ"нинг янги аъзоси Златан Иброҳимовичга қараб, "Олд Траффорд"да битта қирол бўлган", деган гапига швед ўз услубида жавоб қайтарди: "Мен Манчестер "худоси" бўламан".

6. Таклифлар кўриб чиқиляпти

"Ювентус" футболчиси Пол Погбага икки асосий даъвогар бор эди: бири "Манчестер Юнайтед", иккинчиси "Реал" Мадрид. Ҳозирча Погбанинг Манчестерга келиши янада ойдинлашмоқда. Кўрамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ​Момани: «Реал» ва «Барса», Манчестер «худоси», Погба