16:53 / 20.10.2023
871

Файзуллаев қиммат юлдузларни сўндириб қўйди!

Файзуллаев қиммат юлдузларни сўндириб қўйди!

Бугунги кунда Россия Премьер-лигасининг аксарият мухлису мутахассислари, мураббийлари ЦСКАдаги ўзбек легионери Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятини катта қизиқиш билан кузатиб боряпти.

Россия футболини ёритиб келаётганfootball24.ru сайти ҳужумкор футболчимизнинг фаолиятига назар ташлаб, Файзуллаевнинг бир ўзи салоҳият бобида “Спартак”нинг юлдуз ҳужумчиларидан кучлироқ эканини шарҳлаб берди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу таҳлилий мақолани ҳавола этади.

Иккинчи қисм:

Аббос  ёзда ЦСКАдан Москванинг “Динамо” жамоасига кетган колумбиялик легионер Хорхе Карраскаль ва “Спартак”га кўчиб ўтган парагвайлик Хесус  Мединани “армиячилар”нинг мухлислари хотирасидан бутунлай ўчириб юборди.

Файзуллаев Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоасидан олиб келинган ва ЦСКАда бир ярим йил ўйнаган Карраскални меҳнатсеварлиги ҳамда ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан сўндирди. Ўзбек легионери ёш бўлишига қарамай, ҳимояда шиддатли ва мардонавор курашяпти. “Ростов” билан беллашувда Аббос орқа чизиқда ҳамма ишларни бажарди. Бир вазиятда рақиб футболчиси Байрамянни елкаси билан туртиб, учириб юборди ва тўпни ўзида сақлаб қолди.

Файзуллаев 6 миллион евро эвазига “Спартак”га кўчиб ўтган Мединани ўз универсаллиги билан босиб юборди. Мединанинг бирорта ёрқин сифати кўзга ташланмаган эди. Узоқ ўйласак ҳам унинг бошқалардан устун томонини топа олмаймиз. Медина чап оёғига таянган ҳолда бир қанотда ўйнайдиган ўрта даоажадаги ўйинчи. Чап оёқ зарбасидан асосан стандарт вазиятларда фойдаланади. Қимматбаҳо легионер ЦСКАда бошқа нарсага ярамади.

Файзуллаев келганидан кейин  “армиячилар” Хесуснинг “Спартак”га ўтиб кетганига шукр қилса ҳам арзийди. Чунки Мединанинг ўрнига ўйин тақдирини ҳал қила оладиган катта истеъдод соҳиби келди.

Статистикага кўра, Файзуллаев фақат ҳужумда ўйнайдиган ва ҳимоя ҳақида умуман ўйламайдиган Карраскалдан кўпроқ голли вазиятлар яратяпти. Аббос бир учрашувда ўртача 0.62 та вазият яратмоқда. Бу кўрсаткич колумбиялик ҳужумчида 0.5ни кўрсатяпти.

“Армиячилар”нинг янги ўйинчиси дарвозага зарба бериш учун Мединага қараганда кўпроқ аниқ пас узатяпти. Статистикада бу кўрсаткич бир ўйинда Аббосда 1,4, Хесусда 1,2 та пасни ташкил қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Хорхе Карраскаль ўтган йили ЦСКА сафида Премьер-лигада 26 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилган эди.

Парагвайлик Хесус Медина эса, ўтган мавсум ЦСКА учун 25 та ўйинда ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйди.

Ҳар икки ўйинчи ёзда жамоани тарк этганидан кейин, мухлиси мутахассисларда Россия миқёсида қимматбаҳо ҳисобланган легионерлар ўрнини ким босиши ҳақида саволлар келиб чиқди. Ҳозирча, Аббосбек Файзуллаев узоқ мамлакатлардан келиб, ашаддий рақиблар сафига ўтиб кетган ўйинчилар йўқлигини умуман сездирмаётгани ЦСКА тарафдорларини хурсанд қилмоқда.

Биринчи қисм:

Файзуллаев келажакни кутишни истамади!

Давоми бор...


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаев қиммат юлдузларни сўндириб қўйди!