00:13 / 02.11.2023
216

Суперкомпьютер 2023/24 йилги мавсум Ла Лигада қайси жамоа ғалаба қозонишини башорат қилди

Суперкомпьютер 2023/24 йилги мавсум Ла Лигада қайси жамоа ғалаба қозонишини башорат қилди

"Opta" суперкомпютери Испания чемпионатининг жорий мавсумида чемпионлик учун курашда фаворитни аниқлади.

Манбага кўра, чемпионлик унвони учун асосий фаворит "Реал Мадрид" бўлиб, унинг имкониятлари 80,1 фоизга баҳоланмоқда. Рейтингнинг иккинчи поғонасида "Атлетико Мадрид" (13,5фоиз), "Барселона" (6 фоиз) эса учинчи ўринни эгаллади.

11 турдан кейин "Реал Мадрид" 28 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Жирона”да ҳам шунча очко бор. Кучли учликда “Барселона” турибди. Хави Эрнандес шогирдлари 24 очко жамғарган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг амалдаги чемпиони "Барселона" ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперкомпьютер 2023/24 йилги мавсум Ла Лигада қайси жамоа ғалаба қозонишини башорат қилди