07:54 / 07.11.2023
265

Космин Оларио: "Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор"

Космин Оларио: "Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор"

"Насаф" ҳамда "Шаржа" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур ўйинидан (1:1) сўнг меҳмон жамоа устози Космин Оларио матбуот анжуманида иштирок этди.

Космин Оларио: "Бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтман. Шунча муаммолар, жароҳатлар бўлишига қарамай, позитив натижага эришдик. "Насаф"ни гуруҳдаги энг кучли жамоа деб биламан. Бундай қийин баҳсда дуранг қайд этиш - ёмон натижа эмас."

- "Шаржа"нинг таркиби "Насаф"никига нисбатан қимматроқ. Бугунги дуранг ғалабага тенгми?

- Эсингизда бўлса, "Насаф" "Ал Садд"ни ютди. Қатар клубининг таркиби ҳам Қарши клубиникидан кимматроқ, лекин футболда номлар эмас, жамоа қандай ўйнаши муҳим. Таркибимиз тўлиқ бўлганида, натижа бошқача бўларди.

- Муса Марега ва Себастян Тальябулардан бугун биринчисини танладингиз?

- Иккала ҳужумчимизнинг савияси бир хил. Бугун прессинг уюштирадиган ўйин қуришни режа қилиб, Марегани танладик.

- Халқаро ўйинларда ўйинни чўзиш эвазига натижага эришишга қандай қарайсиз?

- Бундай ҳолат ҳаммада учраб туради. Вазият шунга мажбур қилиши мумкин.

- "Насаф" Шаржа ва Қаршида пенальтидан фойдалана олмади. Мутахассис сифатида бу вазиятга қандай қарайсиз?

- Бу ўйиннинг бир қисми. Бунақаси бўлиб туради, пенальти урилмаслигида дарвозабоннинг роли ҳам бўлади. Посбонлар рақиб футболчиларининг жарима зарбаларини ўрганиб чиқишади. "Насаф" ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоа бўлгани учун бизга қарши иккита баҳсда иккита пенальти тепди.

- "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз.

- Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор. Фарқ катта эмас.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Космин Оларио: "Ҳали ҳам 3та жамоада кейинги босқичга йўл олиш учун имконият бор"