ТОП-5. «Барселона»нинг 10-рақам эгалари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ТОП-5. «Барселона»нинг 10-рақам эгалари

Спорт 2-03-2015, 23:27 1 021
Ҳар бир клубнинг буюк рақами бўлади. «Манчестер Юнайтед»да 7 рақам, «Реал»да 9 рақам қандай аҳамият касб этса, «Барселона»да 10 рақам ана шундай аҳамиятлидир. Zamin.uz сайти Каталонияликларнинг буюк 10 рақам эгаларидан тузилган ТОП-5 таликни сизга тақдим этади. Эътиборли жиҳати ана шу 5 нафар футболчининг барчаси Жанубий Америкаликлардир.
ТОП-5. «Барселона»нинг 10-рақам эгалари

5. Диего Марадона
Пеле билан футбол қироллиги учун талашадиган Марадона «Барселона»да 1982-1984 йиллар мобайнида тўп сурган. Бу давр ичида Диего 58 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 38 та гол ёздириб қўяди. 2 йил ичида 3 та мусобага ғолиблигини қўлга киритган Марадона 1984-йилда 10,4 млн.евро эвазига «Наполи»га ўтиб кетади.

4. Ромарио
1000 тадан ортиқ гол урган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланадиган Ромарио Кталон клуби таркибида 1993-1995 йилларда ҳаракат қилган. У 2 йил ичида 65 ўйин ўтказиб, 39 гол киритган. Ромарионинг дебют мавсуми жуда омадли чиққан эди. Бразилиялик ҳужумчи 30 та гол уриб чемпионлик билан бирга тўпурарликни ҳам қўлга киритган. У жамоа билан шунингдек Испания суперкубогида ҳам ғолиб чиққан. 1994-йили эса «Олтин тўп» билан тақдирланган.

3. Ривалдо
Ривалдо «Барса»да 1997-2002 йиллар ичида 235 учрашувда 130 та гол урган. У Каталонияликлар билан 4 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди. Жумладан 2 бора Испания чемпионлигини тантана қилди. 1999-йилда эса «Олтин тўп» билан тақдирланди. Ривалдо клуб тарихидаги 9-тўпурардир.

2. Роналдино
Бразилиялик ярим ҳимоячи «Барселона» шарафини 2003-2008 йилларда ҳимоя қилган. Роналдино бу даврда 234 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 94 та гол ёздириб қўйган. Ярим ҳимоячилар учун ажойиб кўрсаткич! У жамоа билан 5 йил ичида 5 та мусобақада ғолиб бўлди. Жумладан Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Роналдино «Олтин тўп» ва Европанинг энг яхши футболчиси каби шахсий совринларни ҳам қўлга киритди.

1. Месси
Роналдино жамоадан кетгач «Барса»нинг 10 рақами Мессига тегди. Лео бу рақамни тўла тўкис оқлаб бўлди. Аргентиналик ҳужумчи 2004-йилдан буён 492 ўйинда 402 та гол киритди. 21 та жамоавий, 99 та шахсий совринлар соҳибига айланди. Жумладан 4 марта «Олтин тўп»га эга чиқиб, бу борада мутлоқ рекорд ўрнатди. Месси бу натижаларини ҳали янада яхшилашига алсо шубха йўқ.

Юсупов Фурқат

Манба: www.Furkat.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.