Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Шаҳрам фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни мексикалик боксчи Пабло Сезар Канога қарши ўтказади.
Маълумот учун, Ғиёсов проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган.
Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва биттасида дуранг қайд этилган.
Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг