13:47 / 20.11.2023
408

Катанец: "Келинг, Эронга қарши кечадиган ўйин ҳақида гаплашамиз!"

Катанец: "Келинг, Эронга қарши кечадиган ўйин ҳақида гаплашамиз!"

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан вакилларимиз бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Катанец: - Барчага хайрли кун! Алоҳида айтадиган гап йўқ. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз. Муҳим учрашув эканидан хабардормиз, ҳаммасини яхши тушуниб турибмиз. Нафақат Эрон, балки гуруҳдаги барча баҳслар катта аҳамиятга эга эканини айтишимиз мумкин.

Машарипов: - Эртага муҳим учрашув, алоҳида эътироф шарт эмас, деб ўйлайман. Гуруҳдаги энг қизиқ баҳс, шубҳасиз. Шундай экан биз каби бошқалар ҳам бу тўқнашувни интиқлик билан кутмоқда.

Катанец: - Футбол 0:0 ҳисоби билан бошланади. Шу сабаб, имкониятларни тенг дейиш мумкин. Йигитларга мотивация шарт эмас. Улар олдиларида қандай рақиб турганини яхши англаб туришибди.

Туркманистонга қарши озроқ муаммолар бўлди, тан оламан. Бироқ бу бизга жиддий таъсир кўрсата олмайди. Эртага биз ажойиб муҳитда ва стадионда тўп тепамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси биз учун ижобий якунланади.

"CAFA Nation's Cup" турниридаги финал ўртоқлик мақомида эди. Шу туфайли унга алоҳида эътибор қаратиш шарт эмас. Эртанги беллашув расмий ўйин ва унга жиддий ёндашамиз, шубҳасиз.

Туркманистон билан учрашув аҳамиятини йўқотиб улгурди. Келинг, Эрон ва уларга қарши кечадиган қарама-қаршилик ҳақида гаплашамиз. Йигитлар билан 2 йилдан бери ишлаб келмоқдаман. Уларни ҳар томондан ўрганиб чиқишга ҳаракат қиляпман.

Саралаш ўйинлари бутунлай фарқли. У ерда босим кучли бўлади, мураббийлардан тортиб футболчиларгача вазиятни тўғри баҳолай олиш - муҳим. Уларда ҳозир ажойиб таркиб бор. Ҳужумчилар, вингер ва ярим ҳимоячилари қандай формада эканини мендан яхшироқ биласиз.

Отабек Шукуров охирги баҳсларда ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда? Мен футболчиларимдан ғалаба учун ҳамма нарса қилишларини сўрайман. Демак, Отабек ғалаба учун ҳужумкор ўйнаши кераклигини тушуниб етган. Аммо бу борада махсус кўрсатма бермайман.

Агар футболчилар топ клубларда ўйнашса, бизда ҳам бу натижаларга таъсир кўрсатади. Сабаби, катта жамоаларнинг доим ғалабага бўлган менталитети юқори бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Катанец: "Келинг, Эронга қарши кечадиган ўйин ҳақида гаплашамиз!"