21:46 / 21.11.2023
438

Амир Галенои: "Эрон иккинчи бўлимда тугади"

Амир Галенои: "Эрон иккинчи бўлимда тугади"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон термаси майдонидаги дурангдан кейин Эрон термаси бош мураббийи Амир Галенои ҳамда футболчи Рамин Ризоян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистонни Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қатнашаётани билан табриклайман. Кейинги ўйинда уларга омад тилайман. Бу ўйин менинг назаримда жуда чиройли ва сифатли бўлди. Бизнинг футболчилар биринчи бўлимда ўйнашди, иккинчи бўлимда тугади. Ўзбекистон термаси иккинчи бўлимда иккита гол урди. Менинг ўйинчиларим иккинчи бўлимда пиёда юрди. Ўзбекистон эса ҳақиқий футбол ўйнади.

Бу ўйин зўр бўлди, голлар чиройли бўлди. Мухлислар маза қилишди. Футбол бу ҳаёт. Биринчи машқ қилишади ва кейин дарс олишади. Биз бу ўйиндан катта ҳулосалар олдик. Агар юракдан ўйналмаса натижага эришиб бўлмайди.

Рамин Ризоян: - Авваламбор, йиғилганларга салом. Ўйин жуда зўр ва чиройли бўлди. Икки жамоани бу билан табриклайман. Биринчи бўлимда Эрон зўр ўйнади, иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон жуда зўр ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган жумла ўз исботини топди. Мисол қилсак, Эрондаги ўйинда 80 минг мухлис кузатади. У ерда ҳам мухлисларнинг қўллаб-қувватлови таъсир ўтказади. Иккинчи бўлимда ўйин ритмимиз жуда тушиб кетди. Ўйлайманки, ўйиндаги ҳисоб одилона бўлди.

- Сиз иккинчи марта Эронни бошқаряпсиз. Қайси терма жамоа кучлироқ бўлган. Ҳозиргими ёки 2006-2007 йилгиси?

- Дўстимиз таъкидлагандек, мен икки марта Эронни бошқарганман. Икки жамоада ҳам жуда кучли ўйинчилар бўлган.

- Рамин, Ўзбекистон жамоаларига қарши кичик фурсат ичида кўп марта ўйнадингиз. У олдинги ўйинларда жуда сокин эди. Бугун эса жуда эмоционал ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

Рамин Ризоян: - Тўғри, ўтган сафар бошқача ўйин кўрсатганман. Бугунги ўйин ритми бунга сабаб бўлди. Эрон футболчилари ҳар доим жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Асабийлик, эмоциялар футболнинг бир қисми. Бу нормал ҳолат.

- Кейруш 10 йил давомида Эрон терма жамоасини бошқариб кетди. Ҳозирги Эрон термасида айнан Кейрушдан қолган элементлар кўзга ташланади. Сиз ўзингизни Кейрушнинг давомчиси деб биласизми ёки алоҳида имзойингизни яратасизми?

- Мен 20 йилдан бери мураббийлик қилиб келаман. Бу каби саволлар менга унчалик қизиқ эмас. Сабаби, мен ўзим икки марта термани бошқарганман. Футболчи сифатида Осиё чемпиони ҳам бўлганман. Менинг ўйин фалсафам ҳужумкор футболга асосланади. Менинг статистикамга эътибор берсак, футболчилик пайтим мен тўпурар бўлганман ёки тўпурарликка ҳаракат қилганман. Вақт камлиги сабабли биз ҳозир бизда бор футболчилар билан олдинга боришимиз керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Мураббий бўлганимдан сўнг футболчилар жуда сифатли ўйин кўрсатишди. Бугун ғалаба қозонганимизда яна бир рекорд қайд этиларди. Бироқ, ғалабани қўлдан чиқардик ва рекорд ўрнатилинмай қолди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Амир Галенои: "Эрон иккинчи бўлимда тугади"