Момани: Рим папаси ва Месси, футболчиларнинг мактабдаги саргузаштлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Момани: Рим папаси ва Месси, футболчиларнинг мактабдаги саргузаштлари

Спорт 4-08-2016, 11:57 1 182
1. Туғилган кун муборак-1
Момани: Рим папаси ва Месси, футболчиларнинг мактабдаги саргузаштлари

"Интер" клуби ва Чили терма жамоаси футболчиси Гари Меделга атаб чизилган сурат. Бунда аниматор футболчининг туғилган кунига портрет чизган.

2. Туғилган кун муборак-2

Саудия Арабистони футболининг афсонавий дарвозабони Ад-Деайя туғилган кунига атаб чизилган портрет-расм.

3. "Сен ёлғончисан!"

"Наполи" жамоаси президенти Аурелио Де Лорентис жамоадан кетган Гонсало Игуаиндан норозилигини яшириб ўтирмади. Футболчи ҳақида: "У ёлғончи, ёки актёр", дея таъриф ишлатди.

4. Златаннинг қайтиши

"Манчестер Юнайтед" сафида "Галатасарой"га қарши ўйинда дебют қилган Златан Иброҳимович қайчи услубида чиройли гол киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

5. Қаердасан, Марио?

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп клуб ҳужумчиси Марио Балотеллига жавоб бериб юборгандан бери Марио ўзига янги клуб қидириш билан овора. Қизиғи, ҳеч ким у билан ўйнашни истамаяпти.

6. Месси — энг зўри

Рим папаси Франсис барча замонларнинг энг яхши футболчиси сифатида Криштиану Роналду ёки Диего Марадона эмас, балки Леонель Мессини тан олишини айтиб ўтди.

7. Погба қолади

"Ювентус" жамоаси футболчиси Пол Погба ўзининг меҳмонхонадан чиқишини пойлаб турган бир қатор журналистлар қуршовида қолгач, ноилож тарзда Туриндан ҳеч қаерга кетмаслиги ҳақида гапирди.

8. Мактабдаги саргузаштлар

Умар Момани футболчиларнинг мактаб даври ҳақида янги анимация ишлади. Марҳамат, ўзингиз томоша қилинг.

Манба: Telegraf.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.