"Footy Rankings" портали январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасида ғолиб чиқишга даъвогар мамлакатларнинг имкониятларини чамалади.
Энг юқори имконият Японияга берилган бўлса (36,4%), кейинги ўринлар Эрон, Австралия ва Жанубий Кореяга берилди. Ўзбекистон эса 4,4 фоиз имконият билан 6-поғонага жойлаштирилди.
Япония — 36,4%
Эрон — 17,6%
Австралия — 14,8%
Жанубий Корея — 13,1%
Қатар — 5,7%
Ўзбекистон — 4,4%
Ироқ — 2,5%
Саудия Арабистони — 1,9%
Ўмон — 1%
БАА — 1%
Маълумот учун, турнир 12-январь куни старт олади. Ўзбекистон Сурия, Хиндистон ва Австралия билан бирга "B" гуруҳидан жой олган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар