23:27 / 11.01.2024
198

Ҳусниддин Алиқуловнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Ҳусниддин Алиқуловнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати бўйича маълумот берилди.

"Миллий терма жамоамизнинг Фаластин билан бўлган машғулот ўйинининг биринчи бўлимида ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловни оғриқ безовта қилди ва мураббийлар уни алмаштиришди. Шифокорлар томонидан Алиқуловга зарур муолажалар кўрсатилди. Дастлабки кўрикда унинг аввалги жароҳати яна қайталангани маълум бўлди.

Шундан сўнг Қатардаги “Аспетар” клиникасида унинг ҳолатини ўрганиш бўйича керакли амалиётлар бажарилди. Терма жамоамиз тиббий штаби барча хулосаларни ўрганиб чиқди ва Алиқуловнинг тузалиб қайтишига тахминан 4 ҳафта вақт талаб этилиши маълум бўлди. Бу эса унга Осиё кубоги мобайнида жисмоний ҳолати ҳамда спорт формасини тўлиқ тиклашга тўсқинлик қилади. Ёш ҳимоячимизга саломатлик тилаймиз!", - деб хабар берди УФА матбуот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусниддин Алиқуловнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди