
“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибни янги футболчилар билан кучайтиришни истамоқда. Хусусан мутахассис бир нечта ўйинчиларнинг номзодини ўрганиб чиқмоқда. Қуйида шулар борасида сўз юритамиз.
Рафаэль Варан, “Реал”
Моуриньонинг севимли шогирди айнан Варан ҳисобланади. “Реал”ни бошқарган пайтлари Варан клубнинг етакчиларидан бирига айланганди. Доимий таркибдан жой олмоқда эди. Лекин Моуриньо кетганидан кейин мураббийлар франциялик ҳимоячига унчалик ишонч билдирмай қўйди. Натижада, Варан “қироллик” жамоасини тарк этишни истаб қолди. Бу эса Жозега айни муддао бўлди. У Варанни ўз жамоасига таклиф қилишни истамоқда.
Костас Манолас, “Рома”
“Рома” ҳимоячиси ҳам Моуриньонинг диққат марказига тушиб бўлган. Маноласга биргина “МЮ”га қизиқаётгани йўқ. Унга “Арсенал” томонидан ҳам таклиф бўлмоқда. Фақат, “Рома” футболчини қў йиб юборгиси келмаяпти. Уни каттароқ маблағга сотишни истамоқда. Шунга қарамай, Жозе яқин орада ҳимоячи масаласида “Рома”га таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Шкодран Мустафи, “Валенсия”
Сўнгги пайтларда Мустафига қизиқиш билдираётган жамоаларнинг сони ошиб кетди. “Арсенал” кетидан “Манчестер Юнайтед” ҳам талабгор сифатида қаралмоқда. Жозе Моуриньо ҳозирги паллада жамоанинг ҳимоясини кучайтиришни истамоқда. Мустафи эса унинг талабларига жавоб берадиган ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Шу боисдан “МЮ” “Валенсия”дан уни сотиб олиши мумкин.
Леонардо Бонуччи, “Ювентус”
“Ювентус”нинг ишонган футболчиларидан бири бўла олган Бонуччи ҳам тез орада фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга “Манчестер Юнайтед” жамоаси томонидан қизиқиш бўлмоқда. Баъзи манбаларга кўра, “МЮ” скаутлари Леонардо билан трансфер юзасидан суҳбатда бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар