date
views 288

Хави Эрнандес: “Барселона”дан кетаман!

Хави Эрнандес: “Барселона”дан кетаман!

“Барселона” Испания Суперкубоги финалида “Реал”дан қақшатқич мағлубиятга учраганидан кейин бош мураббий Хави Эрнандесга катта босим бўляпти. Испаниялик мутахассис Каталония клуби бош мураббийлигини топширишга тайёр эканини маълум қилди.

- Мен бу клубга келганимда биздан кучли тўртликдан ўрин олишни сўрашган эди. Жамоа ўшанда чемпионатни иккинчи поғонада тугатди.

Ўтган мавсум лигада ғолиб чиқиш вазифаси юклатилди ва бу иш бажарилди. Бу гал жамоа муҳим совринлар – мамлакат кубоги, Ла Лига чемпионлиги ёки Европа Чемпионлар лигаси бош совринини ютиши керак.

Агар бунга эриша олмасак, мен кетаман. Биз омадсизликдан кўра, муваффақиятга яқинроқмиз, - деди Хави Эрнандес.

Хави Эрнандес “Барселона”га 2021 йили таклиф этилган ва клуб билан уч йиллик битим имзолаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави Эрнандес: “Барселона”дан кетаман!