07:28 / 05.02.2024
313

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ҳатто ўзим "Пахтакор" клуби президенти эканлигимни ҳам билмасдим"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ҳатто ўзим "Пахтакор" клуби президенти эканлигимни ҳам билмасдим"
Тадбиркор ва Тошкентнинг "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида пойтахт клуби бошқаруви ҳақида гапириб берди.

- "Пахтакор"ни аввал бир компания бошқарарди, шаҳар ҳокимиятининг бош оғриғи йўқ эди. У компания жамоани топширгач, клуб ҳокимиятга қолди. Мен бошида тушунмадим ўзи. Ўзим ёшлигимда футболга роса қизиққанман, кейинчалик ишларим кўпайиб кетиб, қизиқмай қолганман, – дейди у.

Ортиқхўжаев "Пахтакор" жуда оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида айтди.

"Ойликлар йўқ, Шота Арвеладзе кетадиган вазият бўлди. Бир куни стадионга бориб, ўйинни кўриб, ўша ердаги раҳбарлар билан кўришиб, гаплашдим. Улар вазиятни айтишиб, "сиз клубнинг президентисиз" деб қолишди. Ўзим клуби президенти эканлигимни билмас эканман. "Йўғе" десам, "шунақа" деб, вазиятни тушунтиришди. Кейин ойликларини ўтказиб бердик", – деди тадбиркор.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб ҳокимиятга даҳмазалиги, пул етказиб бўлмаслигини айтди.

"Ундан кўра қиладиган ишлари кўп ҳокимиятни. Очиғи, ўзим пул ўтказгани ҳижолат бўлардим, "Пахтакор"га фалончи пул ўтказди деса, ҳижолат бўлардим. Ишхонамдагиларга илтимос қилардим, "ёрдам беринглар", "пул ўтказинглар" деб. Кейин билсам улар олаётган ойлигидан солиқ тўламас экан, сўнг ойликларини очиқлашларини айтдим. Очиқлагандан сўнг ҳамма жойда шов шув бўлиб кетди. Жамоани ташлаб кетмайсизда, шу боис ўтган йили ҳам давом эттирдим", – дейди тадбиркор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ҳатто ўзим "Пахтакор" клуби президенти эканлигимни ҳам билмасдим"