Осиё кубогидан кейин легионерларимиз сони кўпайишда давом этади. Навбат собиқ "Пахтакор" футболчиси Азизбек Турғунбоевга. Туркиянинг "Сиваспор" клуби уни ўз таркибига қўшиб олишга жуда яқин турибди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, вингер сивасликлар билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер эса кейинги 24 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Футболчи аллақачон Туркияга жўнаб кетган.
Аввалроқ Турғунбоевни Ўзбекистоннинг бир нечта жамоалари ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилгани борасида миш-мишлар тарқалганди. У якунига етган мавсум "шерлар" таркибида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этган.
29 ёшли футболчи Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубогида ҳам ўзини кўрсата олди. Дастлаб, у Австралияга қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирган бўлса, нимчорак финалда Таиланд дарвозасини ишғол қилганди. Шу билан бирга, Турғунбоев Австралияга гол урган илк ўзбекистонлик футболчига ҳам айланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди