
Маълумки, айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” турнири давом этмоқда. Хабар бериб ўтганимиздек, бугунги кун дастуридан 5 нафар вакилимизнинг жанги ўрин олган эди. Ҳозирга келиб, икки нафар боксчимиз ўз жангларини якунлашди.
Яъни, -50 кг вазнда Сабина Бобоқулова мезбонлар вакиласи Венелина Поптолевани 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -57 кг вазн тоифасида Ҳуморабону Мамажонова ҳиндистонлик Сакшидан 3:2 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўл олишди.
Олдинда уч нафар боксчимизнинг жанги кутиб турибди.
- 86 кг: Самандар Жалолов - Жугноо (Ҳиндистон).
-92 кг: Мадияр Сайдраҳимов - Марлей Жаcк (Ирландия).
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Сагар (Ҳиндистон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар