date

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирди

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирди
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонларнинг баҳси билан мусобақага якун ясалади. Айни пайтда -109 ва +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, терма жамоамизнинг ёш вакилларидан бири Шарофиддин Амриддинов (-109 кг) даст кўтариш машқида Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни ортда қолдириб, ушбу дастурда олтин медални қўлга киритди.

Руслан Нурудинов 175 кг билан кумуш медалга эга чиқди. Амриддинов эса 176 кг тошни бўйсундирди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирди