Журналист ва шарҳловчи Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида актёр ва собиқ футбол шарҳловчиси Алишер Узоқов фаолиятига ҳам баҳо берди. Унинг айтишича, рус шарҳловчилари орасида жуда кўпчилик актёрликни битириб чиққан.
"Алишер Узоқов мухлислар танқидини кўтара олмади. Улар изоҳларни кўп ўқиркан ва руҳиятларига таъсир қиларкан. Менинг руҳиятимга ҳам таъсир қилган. "Синиб қоладиган" даражага етган, шахсиятга ўтиб кетиларди. Ҳозир бўлса ҳам, руҳан чўкмайман. Хато қилсам ва бу учун сўкиш эшитсам нормал қабул қиламан.
Алишер Узоқовга вақт берилганда балки бундан ҳам зўр шарҳлардилар. Чунки футболни ичидан билардилар. Керак бўлса айрим шарҳловчилардан яхши билардилар. Улар "Арсенал" мухлиси бўлганларига ҳам "багаж" бор эди. Кишида овоз яхши бўлиши мумкин, лекин "багаж" яхши бўлмаса қийналасиз. Шу боис ҳам катта тажриба керак. Мен актёр одам шарҳловчи бўлишига нормал қарайман. Ўзи шарҳловчилик мактаби йўқ. Ўқитувчи ҳам шарҳловчи бўлиши мумкин.
Алишер Узоқовни 5 баллик тизимда 4 ёки -4 баллик даражада шарҳлаганлар", – дейди Ҳасан Турдиалиев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди