ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Эрнан Креспо матбуот анжуманида қатнашди.
– Жаноб мураббий, учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Жуда қийин ўйин. Кўпроғига лойиқ эдик. Кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Айтганимдек, иккала жамоа учун ҳам қийин ўтган баҳсда биз дурангга имзо чекдик.
– Мураббий ўйин натижасидан қониқдими?
– Бир томондан қараганда бу нормал ҳолатдек туюлиши мумкин. Бироқ, шунча қулай вазиятлар яратиб, дарвоза устунини нишонга олиб ва ўйин охиридаги вазиятдан фойдалана олмай, уйга дуранг билан қайтиш бироз алам қилади. Лекин сафар ўйинида, "Насаф"га ўхшаган кучли рақибга қарши мағлуб бўлмаслик унчалик ҳам ёмон натижа эмас, аслида.
– Осиёнинг клублар рейтингида "Ал Айн" 19-ўринда, "Насаф" эса 46-поғонада қайд этилган. Жамоангиз рейтингдаги катта устунликни бугун майдонда қанчалик кўрсата олди деб ўйлайсиз?
– Рейтинг ҳақида гапириш ғалати, чунки бу футбол. Бу ҳақида нимадир дея олмайман. Бугунги ўйиндан қониқдим, лекин кўпроғига қодир эдик. Асосий мақсадимиз уйда бўладиган учрашувда ғалаба қозониш. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”