
ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Ал Иттиҳод" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биз яхши ўйин ўтказдик, аммо майдон юқори сифатда эмасди. Биз яхши ҳимояландик ва дарвозамиз ёнида хавф яратилишига йўл қўймадик. Бирдамликда ҳаракат қилдик. Жамоанинг ўйинидан хурсандман.
Рақиб ҳимояси зич эди, шу сабабли, уни ёриб ўтолмадик. Жидда шаҳридаги ўйин бошқача ўтади. Сўнгги вақтларда жароҳатлар туфайли бизга омад кулиб боқмади.
Биз 19 нафар футболчи билан ўйнаяпмиз, қолганларнинг ҳам тезроқ сафга қайтиши учун ҳаракат қиляпмиз.
Бугун Ромариньода ҳам бироз зўриқиш сезилди, аммо бу жароҳат эмас. Менимча, у жавоб ўйинига шай ҳолатда бўлади", — деди аргентиналик мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар