14:44 / 03.03.2024
87

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак"

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак"
"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Нефтчи" (1:2)га қарши уйдаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, ютқазиш ёқимсиз ҳолат ва биз кўпроғини кутгандик. Рақибнинг ким бўлиши фарқи йўқ, ўйинчиларимда яхшироқ ўйнаш учун куч борлигига ишончим комил.

Кўплаб вазиятлар яратдик, улардан фойдаланишда эса оқсадик. Футбол голлар учун ўйналади. 2та гол ўтказиб юбордик, уларни таҳлил қиламиз. "Нефтчи" вазиятлар яратди ва тартибли ҳаракат қилди, бизга эса омад кулиб боқмади.

Кеч гол киритдик ва рақибга яна босим ўтказиш учун вақт етмай қолди. Умуман олганда, жамоа ўйини ёмон бўлди деб айта олмайман. Индивидуал томонлама бироз заифроқ ўйнадик.

Кейинги ўйин беш кундан сўнг бўлиб ўтади. Яхши кайфиятда тайёргарликни давом эттириш керак деб ўйлайман. Бу биринчи ўйин ва атиги уч очко. Ҳозирча кимда қандай куч борлигини билиб бўлмайди", — деди жиззахликлар устози.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак"