80
Александр Стоймирович: "Бугун "Металлург" футболчилари биздан кўра кўпроқ ғалаба қозонишни исташди"
Суперлига 1-тури доирасидаги "Локомотив — "Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Александр Стоймирович ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Ўйин ҳақида фикр билдириш учун бизга вақт керак. Ҳозир бир нима дейиш қийин. "Локомотив" жамоаси бугун катта лойиҳага дастлабки қадамни қўйди. Янги жамоа қуриш ва ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадимиз. Бугунги учрашувга бир ой тайёрландик, аммо бор йўғи 15 дақиқа яхши ўйин намойиш этдик. Анталиядаги йиғинимизнинг сўнгги ўйинларида позицион ҳужум қилишни анча яхши ўрганиб олгандик. Билмайман нега, аммо ҳисобни очганимиздан кейин ҳимояга ётиб олдик. Бунга аниқ бир сабаб йўқ, аммо шундай бўлди. Дастлабки турларда шундай қийин учрашувлар бўлади. Ўтказиб юборган голларимизнинг барчаси ўзимиз йўл қўйган индивидуал хатолар сабабли бўлди.
- "Металлург" жамоасини бир ой давомида таҳлил қилганингизни айтдингиз, аммо бугун жамоангиз ғалаба қозона олмади. Бугунги учрашув натижасидан қанчалик қониқдингиз?
- Ўйиндан аввал албатта ғалаба қозонишни истагандим, бироқ ўйиндан кейин эса бир очко учун ҳам хурсандман. Ҳа, умумий қилиб айтганда мен қайд этилган натижадан қониқмадим, аммо бизда йўқотишлар ҳам бор эди, тажрибали футболчилар Санжар Турсунов ва Собит Синдаровларсиз ўйин ўтказдик. Шунингдек, бугун ёш футболчимиз Лазиз Мирзаевга имконият бердик ва у яхши ўйин ўтказди.
- "Локомотив" Суперлигага қайтганидан сўнг 15 нафар янги футболчилар билан шартнома имзолади. Уларнинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда ва янги таркиб билан қандай натижага эриша оламан деб ўйлаяпсиз?
- Биз Туркияда бешта назорат учрашувларини ўтказдик ва ўзимиз учун катта сабоқлар олдик. Янги таркиб билан ўйинни кучайтириш осон иш эмас. Биз фақатгина Суперлигадаги учрашувлар орқали ўйин сифатимизни яхшилашимиз мумкин. "Металлург"га қарши яхши ўйин намойиш этиш учун руҳан тайёр бўлиш керак. Бугун "Металлург" футболчилари ғалабани биздан кўпроқ исташди ва ушбу жиҳат мени ранжитди.
- Раҳбарият жамоа олдида қандай мақсадлар қўйди?
- Бизнинг асосий мақсадимиз футболчилар ва мураббийларни ривожлантириш. Биз нафақат футболчилар, балки мураббийлар билан ҳам ишлашимиз керак. Ўзбекистонда кўпгина иқтидорли мураббийлар бор, фақат уларни тўғри йўналишда ривожлантириш керак. Айнан "Локомотив" клубининг жорий мавсумдаги мақсади эса лигада жон сақлаб қолиш.
- Лазиз Мирзаев ҳақида гапириб ўтдингиз, у бугун яхши ўйнади. Кейинги учрашувларда уни яна асосий таркибда кўришимиз мумкинми?
- Лазизнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишим керак. У иқтидорли футболчи. Ўзбекистон клубларида асосий жамоа таркибига қўшиладиган ёш футболчиларда кузатиладиган асосий муаммо жисмоний ҳолатдир. Мирзаевга креативлик учун имконият яратиб беришимиз керак. У ҳали кўп меҳнат қилиши керак. Иқтидорли футболчиларимиз кўп, аммо уларнинг барчасига имконият беришнинг иложи йўқ. Натижа ҳақида ҳам ўйлаш керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади