Суперлига 2-туридан ўрин олган "Металлург" – "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин бўлди. Кўплаб вазиятлар гувоҳига айландик. Режамиз очко олиш эди. Албатта, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва ижобий натижа кутгандик. Рақиб биз ўйлаганларимизни амалга оширишимизга йўл қўймади. Маълум вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Натижа адолатли бўлди дейиш мумкин. Муҳими, иккинчи турда ҳам гол ўтказиб юбормадик. Ҳимояни кучайтиргандик, бу чизиқ вакилларидан розиман. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам гол ўтказмаймиз.
- Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда "Сўғдиёна" доминантлик қилди, иккинчи таймда эса "Металлург"да кўп вазиятлар юзага келди...
- Футболчилар сифати ўйин режасини ҳал этади. Бизда жароҳат билан боғлиқ айрим муаммолар бор эди. Бу тактика танлашда таъсир қилди, аммо биз доим иккинчи рақам остида ўйнаймиз. Ҳар доим гол ўтказиб юбормасликка уринамиз. Қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, бу хурсанд қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади