Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Февзи Давлетов: "Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак".
- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда "Сурхон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?
- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.
- Нега Нимели йўқ?
- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.
- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.
- "Сурхон" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?
- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.
- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?
- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.
- "Сурхон" март ойининг ўзида яна "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?
- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.
- "Сурхон" Нимелига жуда боғланиб қолганми?
- Муҳаммад Али Абдураҳмонов "Пахтакор" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.
- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.
- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.
- "Қизилқум"дан шундай ўйин кутганмидингиз?
- Албатта. "Бунёдкор"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.
- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун "Сурхон"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?
- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади