23:15 / 15.03.2024
98

Иван Бошкович: "Бугунги ўйиндан кўпроқ нарса кутгандим. Дуранг адолатли бўлди"

Иван Бошкович: "Бугунги ўйиндан кўпроқ нарса кутгандим. Дуранг адолатли бўлди"
Суперлига учинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Тўртта гол, жуда кўп вазиятлар. Бу ўйинга жуда кучли тайёргарлик кўргандик. Тўғриси, бугунги учрашувдан кўпроқ нарса кутгандим. 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Футбол шунақа спорт тури. Гол урмасанг, сенга гол уришади. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб қўйдик. Концентрацияни йўқотиб қўйдик. Стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Стандарт вазиятлар бизнинг устунлигимиз бўлиши керак эди. Йигитлар билан танаффусда суҳбатлашиб олгандим. Биринчи бўлим сўнгида ўтказиб юборилган гол иккинчи бўлимда бизга руҳан таъсир қилмайди деб ўйлагандим, аммо бундай бўлмади.

Йигитлар ҳаракат қилишди, уларга эътироз йўқ. Бор кучларини ишга солишди. Голли вазиятлардан фойдаланиш керак. Дуранг адолатли натижа дея оламан.

Легионерларимиз қайтишгани яхши бўлди, аммо улар ҳали бор кучларини тиклаб олишмаган. Буни иккинчи бўлимда сездик. Олдимизда 15 кун бор. Унга қадар жамоа тикланиб олади деб ўйлайман", - дейди Иван Бошкович.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: "Бугунги ўйиндан кўпроқ нарса кутгандим. Дуранг адолатли бўлди"