18:21 / 18.03.2024
347

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларида кимлар қатнашди?

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларида кимлар қатнашди?
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади.

Бугун, 18 март куни кунинг биринчи ярмида "Жар" стадионида ўтган машғулотда жами 15 нафар футболчи иштирок этди. 3 нафар легионер Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов ва Отабек Шукуров бугун Тошкентга етиб келишди ва терма жамоа билан бирга Пекин орқали Гонконгга учиб кетишади. Қолган 5 легионер эса тўғри Гонконгга етиб боради.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").
Ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акрам Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА).
Ҳужумчилар: Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).

Йиғинга чақирилган қолган футболчилар: Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларида кимлар қатнашди?