Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида 21 март, пайшанба куни Гонгконгга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ўйин бошида Элдор Шомуродов томонидан урилган гол ҳакам томонидан бекор қилинди. Ўша вазиятда тўп қўлга тегди деб ҳисобланди.
Иккинчи бўлим бошида эса Сречко Катанес шогирдлари ҳисобни очди. 49-дақиқада Элдор Шомуродов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
66-дақиқада эса Рустам Ашурматов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг Сречко Катанес жамоаси E гуруҳида очколари сонини 7 тага етказиб олди.
Гонгконг – Ўзбекистон 0:2
Голлар: 0:1 — 49 Элдор Шомуродов, 0:2 — 66 Рустам Ашурматов.
Гонконг: 1. Япп Хунг Фаи, 2. Оливер Бенжамин Герби, 5. Ҳелио Гонсалвес, 6. Ву Чунг Лок, 8. Тан Чун Лок, 9. Матт Орр (20. Майкл Удебулузор,63), 11. Эвертон Камарго (14. Поон Пуи Ҳин, 63(16. Чан Сиу Кван Филип, 21. Ю Тзе Нам, 22. Соареш Валтер, 23. Сун Минг Ҳим.
Заҳира: 18. Понг Чеук Ҳеи, 19. Тсе Ка Винг, 4. Ю Ваи Лим, 12. Лам Ҳин Тинг, 13. Ли Нгаи Ҳои, 15. Чанг Ҳеи Йин, 17. Вонг Тсз Ҳо.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов (23. Ҳусниддин Алиқулов, 70) 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (21. Азизбек Амонов, 81), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46).
Заҳира: 12. Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Эргагашев, 3. Акрамжон Комилов, 8. Жамшид Искандеров, 13. Зафармурод Абдираҳматов, 18. Абдулла Абдуллаев.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини Эрон ва Туркманистон жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 21:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади