12:07 / 26.03.2024
241

Сречко Катанец: “Рақиб ҳақида бирор нима дея олмайман, чунки ...”

Сречко Катанец: “Рақиб ҳақида бирор нима дея олмайман, чунки ...”
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида Гонгконгга қарши баҳс олиб боради.

Учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис соғлиғидаги муаммолар сабабли терма жамоага ёрдам беролмаяпти ва ўз юртига жўнаб кетган.

“Гонгконгга қарши дастлабки учрашувдаги ғалаба билан барчани табриклайман ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Рақиб ҳақида бирор нима дея олмайман, чунки бор эътиборим ўз ўйинимизни шакллантиришга қаратилган эди.

Ушбу терма жамоага қарши яна бир муҳим учрашувда майдонга тушамиз. Умид қиламанки, бу сафарги баҳсда ҳам дастлабки ўйиндаги каби ишончли ҳаракат қилиб, ғалаба қозонамиз”, — дейди Катанец.

Ўзбекистон ва Гонгконг терма жамоалари ўртасидаги баҳс 26 март санасида “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 19:30 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: “Рақиб ҳақида бирор нима дея олмайман, чунки ...”