Австралиялик боксчи Сзюнинг промоутери Тимнинг Фундорага қарши жангдаги мағлубиятидан кейинги режалари ҳақида бўлишди.
“Биз австралиялик спортчининг энг жасоратли жангларидан бирини кўрдик. У охирида яхши кўра олмаган бўлса-да, кучли рақибга қарши 10 раунд жанг қилди. Австралияликлар Тимга тўлиқ ишонади. Бу унинг фаолияти бошланиши, холос. Биз реванш жангини ўтказамиз ва бунга доим тайёрмиз.
У ҳеч нарса йўқотмади. У шунчаки ғалаба қозониш учун қанчалик узоққа боришга тайёрлигини кўрсатди.
Исроил Мадримов? У билан Австралияда жанг қилишга тайёрмиз. Ҳозир у титулни қўлга киритди, шунинг учун жанг Европада бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз.
Ҳозир эса асосий мақсадимиз — Фундорага қарши реванш”, — дейди Жорж Росс.
Фото: Sports
Эслатиб ўтамиз, Тим Сзю Себастьян Фундорага қарши жангда ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди. Шу тариқа Себастьян Сзюнинг WBO камаридан ташқари ушбу вазнда вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарига ҳам эга чиқди.
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади