15:34 / 04.04.2024
557

Рақибнинг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонига қандай чора кўрилди?

Рақибнинг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонига қандай чора кўрилди?
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Пролиганинг 4-туридан жой олган "Машъал" — "Шўртан" учрашувида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов ўйин якуни арафасида рақиб футболчиси Иброҳим Ғанихоновга қасддан тан жароҳати етказгани юзасидан ўз қарорини эълон қилди.

"Пролига 4-туридан жой олган "Машъал" — "Шўртан" учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширди. У аввалига ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди. Кейин эса уни нишонлаётган Машъал футболчиси Иброҳим Ғанихоновнинг юз қисмига боши билан зарба бериб, рақибини жароҳатлади.

Бу Шерзод Абдураимов билан содир этилаётган номақбул ҳаракатнинг биринчиси эмас. У 2020-йилнинг 1-декабр куни Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг икки клуби — Нефтчи ва Турон ўртасидаги учрашувда ҳам ўз хулқи билан ёдда қолганди. Беллашувни бошқариб борган ҳакамга ҳужум қилганлар орасида Абдураимов ҳам бўлиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун дарвозабонни 1 йил муддатга футболдан четлатган ва 15 миллион сўм жаримага тортганди.

Кеча бўлиб ўтган ўйинда Шўртан футболчиси ўзига нисбатан қўлланилган аввалги санкциядан тегишли хулоса чиқармагани кўринди. Шундан келиб чиқиб, унинг навбатдаги қўпол хатти-ҳаракати ЎФА қўмитаси томонидан кўриб чиқилади", - дейилади Лига хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рақибнинг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонига қандай чора кўрилди?