Россия Премьер-лигасининг 23-турида ЦСКА футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Факел” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мамлакат чемпионатлари тарихида 100-йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлади.
Учрашув қаҳрамонларидан бири беллашувда “армиячилар”нинг учинчи голини киритган Аббосбек Файзуллаев бўлди.
Статистикага ихтисослашган “Whoscored” портали ҳамюртимизнинг баҳсдаги ҳаракатларини 7,7 баллга лойиқ кўрди.
Ўйиндан кейин Аббосбек Файзуллаев оммавий ахборот воситалари журналистларининг берган саволларига жавоб қайтарди.
— Жамоага тўлиқ мослашиб бўлдингми?
— Ҳа, терма жамоага кетганим учун бироз танаффус бўлди, кейин спорт формамни тикладим ва ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳар доим жамоамга ёрдам беришни истайман.
— Ўзбекистонда сени яна терма жамоага чақиришмоқчилигини, лекин ЦСКА қўйиб юбормаётганини айтишяпти. Бу ҳақда эшитдингми?
— Ҳа, музокаралар давом этаётганини ҳам эшитдим. Юртимга ёрдам бериш учун ҳар доим тайёрман. Агар қўйиб юборишса, ўйнаб келаман.
— Аввалги учрашувларда нега очко йўқотдинглар?
— Айрим учрашувларда диққатни жамлай олмадик, лекин ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз.
— Мавсум охирида ЦСКА қайси ўринни эгалласа қониқиш ҳосил қиласан?
— Топ‑3.
— Мамлакат кубогини ютиш муҳимми ёки кучли учликка кириш?
— Мавсумни кубокни қўлга киритган ҳолда якунлаш ёқимлироқ.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев легионер сифатида илк мавсумини ўтказмоқда.
Ўтган йилнинг августида ЦСКА сафига кўчиб ўтган ҳужумкор футболчимиз Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 23 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта гол ва тўққизта ассист ёздириб қўйди.
Москвалик “армиячилар” Премьер-лигада юқори ўринлар учун курашмоқда. Россия кубогида эса, ярим финал босқичида иштирок этмоқда.
ЦСКА футболчилари навбатдаги учрашувини Премьер-лиганинг 24-турида асосий рақобатчиларидан ҳисобланган “Локомотив”га қарши ўтказади. 13 апрелга белгиланган беллашув рақиб майдонида бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади