Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Жамоавий бирдамлик асосида ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун жамоанинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Ўткир Юсупов бизни жуда қийин вазиятларда қутқара олди. У жамоамиз етакчиларидан бири.
"Насаф" жуда кучли рақиб. Ҳар қандай жамоа қаршиликларга қарши ўйинларда қийналиши турган гап. Навбатдаги учрашувларда жамоага омад тилайман.
- "Навбаҳор" учун чемпионатда ғолиб чиқиш осонроқми ёки кубокдами?
- Бу йилги мавсумда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Чемпионатми, кубокми, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалаба қозона олмайсиз. Кубок ғолиби халқаро майдон йўлланмасига эга чиқади. Бизнинг гуруҳда интирига жуда юқори. Ўтган мавсум ярим финал ва финал иштирокчилари жой олган гуруҳ. Бундай ҳолатда гуруҳдан чиқишнинг ўзи катта масъулият талаб этади.
- Интервьюларингизнинг бирида "Навбаҳор"да Игорь Голбаннинг ўрни сезилаётгани ҳақида айтгандингиз. Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?
- Бугун бутун жамоамиз яхши ўйнади. Бирдамлик эвазига ғалаба қозондик. Игорь Голбан жуда яхши футболчи. У билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда