18:28 / 19.04.2024
128

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин

Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин
Бокс бўйича WBA камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақида профессионал бокс федерацияси маълум қилди.

-66,7 кг вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO камарлари соҳиби Кроуфорд битта юқори вазн -69,9 кг вазнда WBA камари эгаси, ўзбекистонлик Исроил Мадримов ўртасида жанг ташкил этилиши кутилмоқда. Ушбу катта жанг 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилиши мумкин.

Бокс оқшоми Саудия Арабистони Қироллик канселярияси маслаҳатчиси, Саудия кўнгилочар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайҳ томонидан ўтказиладиган дебют турнир бўлади. Шунингдек, Matchroom Бохинг ҳамкорлигида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Тенренс Кроуфорд эса 2023 йилнинг июль ойида Эррол Спенсни мағлуб этиб, IBF, WBA Super, WBC ва WBO камарларини ўзиники қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин