20:41 / 19.04.2024
184

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Футзал бўйича Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ироқ - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

11-дақиқада Акбар Усмонов ҳисобни очган бўлса, орадан бироздан кейин Машраб Одилов фарқни иккитага ошириб қўйди. Элбек Тўлқинов ва Суннатулла Жўраевлар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Беллашув тугашига оз қолганда ўйновчи дарвозабон сифатида ҳаракат қилаётган Хайдар Мажид ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу гол рақибларимизни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Шу тариқа, футзалчиларимиз иккинчи турдаёқ плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Навбатдаги турда Хосе Венансио Лопез шогирдлари Саудия Арабистони билан ўйнайди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги 2-тур

Ироқ – Ўзбекистон 1:4
Гол
: Акбар Усмонов 12, 0:1, Машраб Одилов 17, 0:2, Элбек Тўлқинов 26, 0:3, Суннатилла Жўраев 28, 0:4, Хайдар Мажид 38, 1:4

Ироқ: 12.Заҳир Маҳди, 7.Салим Файсал, 11.Мажид Хаедр, 13.Тариқ Зеяд, 14.Валид Ҳолид.
Захира: 1.Ҳуссайн Аҳмад, 2.Фаҳад Митҳақ, 3.Ал Шиҳаиб, 4.Муҳеб Алдин, 5.Мустафа Иҳсан, 6.Харит Ал Обайди, 8.Гаитҳ Риядҳ, 9.Салим Ҳадҳим, 10.Моҳанад Абдулҳади.

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов (с), 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди