Профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10КО) Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўзининг 15-жангини ўтказади.
Иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA Inter-Continental камари соҳиби бўлган Бектемир ўша куни франциялик Пьер Юбер Дибомбега (22-0-1, 12КО) қарши рингга кўтарилади. Бўлажак жангда Мелиқўзиев ўзига тегишли камарни ҳимоя қилади.
Жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди:
- Бектемир Мелиқўзиев — 76,11 кг (167,8 фунт)
- Пьер Дибомбе — 75,57 кг ( 166,6 фунт)
Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган катта бокс оқшомининг асосий жанги биринчи ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун Девин Ҳейни ҳамда Райан Гарсия ўртасида кечади.
Маълумот учун, Бектемир шу кунгача профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган. Мелиқўзиев ҳисобида битта мағлубият бор.
Унинг рақиби Юбер эса 23 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалабага эришган. Дибомбе ҳам Бектемир Мелиқўзиев сингари бир маротаба мағлуб бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди