Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- "Динамо" ва "Насаф" тўқнашувлари ҳар доим шунақа қизиқарли ўтса керак. Бугун очиқ футбол кўрдик, вазиятлар кўп бўлди. Бу кубок учрашувларининг энг очиқ ўйини десак ҳам бўлади.
Биринчи голимиздан сўнг Ислом Кенжабоевда бўлган вазиятларни голга айлантира олганимизда вазият бошқача бўларди. "Динамо" биздаги камчиликларни аниқ топа олди. Ҳимоядаги йўқотишлар ва дарвозабонда ўйин амалиёти камлигидан унумли фойдаланишди.
- Гуруҳдаги вазият ҳақида муносабатингиз?
- Ҳозир гуруҳда қайси жамоанинг кейинги босқичга чиқиши масаласини ҳал қилиш "Навбаҳор"нинг қўлида. Улар қайси жамоани чиқишини истаса, шундай ҳал қилиши мумкин. Биз Вадим Абрамов жамоасини билардик, улар ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этишади. Самарқанддаги ўйинда ҳам шундай бўлганди. Бугун осон голлар ўтказиб юбордик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди