Россия Премьер-лигасининг 25-турида “Рубин” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида Москванинг “Локомотив” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 76-дақиқага тўғри келди. Қозонликлар шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовга бош ҳакам Евгений Кукуляк тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди.
Бу жазо шубҳали кўрингани ва легионеримизнинг йўқлиги ўйинга таъсир кўрсатгани сабабли вазият муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Sports.uz портал ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига футбол экспертларининг ушбу вазият юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.
Сергей Лапочкин, ФИФА собиқ ҳаками:
- Бу вазият бўйича саволлар жуда кўп. Биринчиси – бу фолми ёки йўқ? Қоидани ким бузди – Алексей Грицаенкоми ёки Рустам Ашурматов? Агар бу фол бўлса, қизилга лойиқмиди ёки йўқ, балки Грицаенкога иккинчи сариқ карточкадир? Ўта қийин ҳолат.
Шахсан мен Ашурматовнинг оёғи “Локомотив” футболчисининг тиззасига текканини кўрдим. Табиийки, бу фол. Шунинг учун ҳимоячи томонидан қоида бузилди, деб қарадим.
Шахсий фикрим шуки, бош ҳакам ушбу ўта мураккаб вазиятда рақибни яққол гол уриш имкониятидан айирган ҳимоячини майдондан четлатиб ва жарима зарбаси белгилаб мутлақо тўғри қарор қабул қилган.
Лекин вазият жуда қийин ва тортишувларга сабаб бўляпти. Бу фол сариқ карточкага тортарди холос, деганларни ҳам тушуниб турибман.
Бош ҳакамда қарор қабул қилиш учун бир лаҳза бор холос. Ўз рефериларимизга ишонайлик. Ҳа, баъзан улар хато қилади. Келинглар, бу галги эпизодда ҳакамлар бригадаси ҳақ эди, деб қабул қилайлик.
Дмитрий Сенников, “Локомотив” собиқ футболчиси, икки карра Россия чемпиони:
- Менинг назаримда, бош ҳакам бу ҳолатда Рустам Ашурматовга қизил эмас, балки Алексей Грицаенкога иккинчи сариқ карточкани кўрсатиши керак эди. Грицаенко фол ишлатди, у рақибни Ашурматовга итариб юборди. Бу сўнгги умид фоли экани тушунарли. Барибир қизил карточка бу хато қарор!
Вазият мураккаб экан, бош ҳакамни VARга чақир! Рефери видеотакрорни кўриб, Грицаенкони майдондан четлатсин!
Биз Тимур Сулейманов Рустам Ашурматовга бориб урилганини кўрдик. Фолнинг бошланиши Грациенкодан бошланди-ку. Ҳакамлар бу вазиятни таҳлил қилиб чиқади ҳали.
Рустам Ашурматов 2023 йилнинг бошидан бери Қозоннинг “Рубин” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Легионеримиз жамоанинг биринчи лигадан юқори дивизионга кўтарилишига ҳисса қўшган.
Жорий мавсум “Рубин” Премьер-лигада яхши иштирок этмоқда. Рустам Ашурматов эса, асосий таркиб ўйинчисига айланиб олди. 27 ёшли легионеримиз ҳозиргача Премьер-лигада 14 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, битта гол ҳам урган. Россия кубогида бешта ўйинда ўз ҳисобига битта тўп ёздириб қўйди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди