99
Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонда ўтадиган мундиалга энг кучли таркибимизни олиб келамиз"
Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака ФИФА футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг турнир ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
- Қозоғистон терма жамоасининг гуруҳдошлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Осон гуруҳдан жой олганимиз йўқ. Барча рақибларга қийин бўлади. Бугунги қуръада биринчи бўлиб кимга қарши ўйнашимизни билиб олдик. Янги Зелландия Жаҳон чемпионатида янги иштирокчи. Ливияни ҳам янги ном деб айтсак бўлади, аммо уларда маҳорат ва тажриба юқорироқ. Испания терма жамоасини таништиришнинг ҳожати йўқ. Испания ва Қозоғистон терма жамоалари "қоғоз"даги фаворитлар.
- Қозоғистон футзал терма жамоаси сўнги мундиалда тўртинчи ўринни қўлга киритганди ва аламли тарзда медаллардан қуруқ қолганди. Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақада жамоангизнинг мақсади қандай? Қозоғистон терма жамоаси яна медаллар учун курашадими?
- Мақсадимиз сўнгги Жаҳон чемпионатидаги натижани яхшилаш. Биз ҳар доим ғалаба учун паркетга чиқамиз. Тўплаган тажрибамиз бизга ёрдам беради деган умиддаман.
- Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари плей-офф босқичида бир-бирига тўқнаш келиши мумкин? Ушбу потенциал баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Гуруҳ босқичидаги учта учрашувни ўтказиб олайлик. Плей-оффда ким рақибимиз бўлиши ҳам ҳали ноаниқ.
- Қозоғистон терма жамоаси сўнги ўртоқлик учрашувларида асосан ёш футзалчиларга билан ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинида таркибда ёш футзалчилардан иборат эди. ЖЧда ҳам ёш футболчиларга имконият берасизми ёки мундиал таркибда ротация қиладиган вақт эмасми?
- Жаҳон чемпионатида эскпериментлар қилинадиган мусобақа эмас. Мундиалга энг кучли футзалчиларимизни олиб келишимиз аниқ. Ўртоқлик учрашувларида таркибни ўзгартирдик кўрдик. Жаҳон биринчилигида бор йўғи 14та футзалчи иштирок эта оламиз. Шу сабабли, ёшларни ўйлашга имкониятимиз йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари